Бурунди пойтахти Бужумбурдаги учта ҳарбий базага 11 декабрь кечаси уюштирилган ҳужум оқибатида мамлакат хавфсизлик кучлари томонидан камида 12 нафар жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда Reuters берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Хабар қилинишича, яна 20 нафар жангари ҳибсга олинди. Ҳужум режалаштирилган умумий ҳаракатнинг бир қисми бўлиб, унинг мақсади чалғитишдан иборат бўлган. Асосий мақсад эса, қамоқхоналардаги маҳкумларнинг қочишига кўмаклашиш эди.
Ҳукумат расмийлари бўлиб ўтган воқеани диверсия деб атади. Ҳужумлар бартараф қилинди. Қамоқдан қочганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Тўқнашувлар, мамлакат президенти Пьер Нкурунзиза учинчи президентлик муддатига ҳаракат қилиш ҳақидаги режасини маълум қилгач, 2015 йил апрель ойидан буён давом этмоқда. Тартибсизликлар оқибатида 240 дан зиёд киши ҳалок бўлди. Ҳукуматни тўнтариш мақсадида муваффақиятсиз ҳаракат бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)