Қозоғистоннинг собиқ бош вазири Серик Ахметов 10 йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» берган маълумотларга асосан «Газета.ru» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, Ахметов пора олганликда, мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда, тадбиркорлик фаолиятида ноқонуний иштирок этганликда ва ўзганинг мол-мулкини жуда катта миқдорда ўзлаштирганликда айбланган.
Серик Ахметов Қозоғистон ҳукуматини 2012 йилдан 2014 йилга қадар, уй қамоғига олингунча бошқариб келган.
Изоҳ (0)