Россия президенти Владимир Путин Сурияда Россия Федерацияси қуролли кучларига таҳдид қилувчи барча марралар қатъий ҳаракатлар билан йўқ қилиниши лозимлигини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
РФ президенти Суриядаги террорчилар Россия учун тўғридан-тўғри таҳдид эканлигини таъкидлади. Президент, шунингдек, Россия ҳаракатлари «қандайдир тушунарсиз, мавҳум геосиёсий манфаатлар, машқ қилиш ва янги қурол тизимини синаб кўриш мақсади»га эмас «мамлакатни ҳимоя қилиш» га қаратилганлигига урғу берди.
Бундан ташқари, Путин Россия қуролли кучларининг Суриядаги ҳаракатларини Исроил қўмондонлик пунктлари ва АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция билан мувофиқлаштириш лозимлигини қайд этди.
Изоҳ (0)