Россия президенти Владимир Путин Мудофаа вазирлигининг кенгайтирилган коллегиясида сўзга чиқиб, Россия «Сурия озодлик армияси»га моддий-техник ёрдам кўрсатаётганлигини, шу жумладан, уни қурол билан таъминлаётганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар қилмоқда.
«Авиагуруҳимизнинг фаолияти ҳукумат қўшинларининг ҳаракатларини ҳам, ‘Сурия озодлик армияси’нинг ҳаракатларини ҳам бирлаштиришга олиб келди», ― деди президент.
«Биз уларга қурол-яроғ, ўқ-дори ва моддий ашёлар билан ёрдам берган ҳолда, уларни, Сурия армиясининг каби, ҳаводан туриб қўллаб-қувватлаяпмиз», ― дейилмоқда Путиннинг чиқиш сўзи матнида.
«Сурия озодлик армияси» Сурия армиясининг собиқ зобитлари томонидан 2011 йилда ташкил топган. Армия Сурия президенти Башар Асаднинг ҳукумат армиясига қарши жанг қилиб, АҚШ томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Изоҳ (0)