Сурия президенти Башар Асад Россияни унинг мамлакатида иккинчи ҳарбий база қуришни режалаштираётганлиги ҳақидаги хабарларни рад қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилмоқда.
«Бу ҳақиқатга тўғри келмайди ва икки кун олдин буни уларнинг ўзи рад этган эди. Агар бирор нарса бўлганда, бу ҳақда эълон қилинар эди. Биз ҳам ўша вақтда эълон қилар эдик», ― деди Асад.
Унинг таъкидлашича, Эроннинг ҳам Сурияда база қуриш нияти йўқ. «Йўқ, улар ҳеч қачон бу ҳақда ўйламаган, бу масалани кўтариб чиқмаган ва муҳокама қилмаган», ― деди Асад.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг расмий вакили генерал майор Игорь Конашенков Россия Сурияда янги авиабазасини жойлаштирмоқчи эканлиги ҳақида ОАВда пайдо бўлган маълумотларни рад этган эди.
Изоҳ (0)