Венесуэла президенти Николас Мадуро бўлиб ўтган парламент сайловларида уни қўллаб-қувватловчи партия мағлуб бўлгач, вазирлар маҳкамаси аъзоларига истеъфога чиқишни таклиф қилди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги берган маълумотларга асосан «Интерфакс» хабар қилади.
«Рамзий» ҳисобланган ушбу истеъфодан мақсад маҳкамани қайта ташкил этиб, янгилашдан иборат.Мухолифатнинг ғалабасини президент «ёмон йигитларнинг ғалабаси» дея тавсифлади.
Расмий хабарларга кўра, Венесуэланинг мухолифат кучлари парламентдаги жами 167 та жойдан 112 тасига эга бўлди.
Мухолифатнинг парламентда кўпчиликни ташкил қилиши, унга референдумлар ўтказиш, мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритиш, президентга нисбатан импичмент қўллаш жараёнини бошлаш каби имкониятларни беради.
Изоҳ (0)