Япония полицияси окинавалик 56 ёшли Кацуро Хираокани «Футэмма» ҳарбий базасидаги Америка авиациясига лазер нурлари ёрдамида қасддан зарар етказишга уринишда гумон қилиб, қўлга олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
«Киодо» агентлигининг маълум қилишича, Кацуро жорий йилнинг 1 июль куни ўн дақиқа давомида бортида тўрт нафар денгиз пиёда аскари бўлган вертолётга яшил лазер нурини йўналтирган. Бу билан у ўқув парвозининг якунига етмасдан тўхтатилишига сабабчи бўлган.
Америка ҳарбийларининг маълумотига қараганда, лазер нурлари ёрдамидаги бу каби ҳаракатлар жорий йилнинг июль ойидан ноябрь ойига қадар беш марта амалга оширилган бўлиб, ҳаво техникасининг жиддий ҳалокатларига сабаб бўлиши мумкин эди.
Изоҳ (0)