Франкфуртдан Белградга парвоз қилаётган Lufthansa бортидаги йўловчи 6 декабрь, якшанба куни самолёт эшигини очишга уринганлиги учун қўлга олинди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар беради.
Йўловчи ўзининг муваффақиятсиз уринишларидан сўнг, учувчилар кабинаси эшигини буза бошлаган. Бироқ у бошқа йўловчилар, жумладан, гандбол бўйича Сербия терма жамоаси ўйинчилари томонидан қўлга олинди.
Lufthansa матбуот котиби Андреас Бартельснинг маълум қилишича, самолёт Белградда муваффақиятли қўнган, тўполончи эса маҳаллий ҳукуматга топширилган.
Blic газетасининг хабар қилишича, қоидабузар Америка паспортига эга иорданиялик бўлган. Сербия прокурори жамоат хавфсизлигига таҳдид қилиш моддаси бўйича айбдорни 48 соат давомида ушлаб туриш ҳақида фармойиш берди.
Изоҳ (0)