Австриянинг Вена шаҳрида «Ер гўзали ― 2015» танловининг ғолибалари эълон қилинди. Бу ҳақда Tengri News хабар қилмоқда.
Хабар қилинишича, Филиппин вакиласи Анжелия Онг бош унвонни қўлга киритди.
Ангелия Онг бўйи 170 сантиметр бўлиб, тана кўрсаткичлари 81-61-90 га тенг. У талаба. Анжелия ва унинг акасини онаси бир ўзи вояга этказган.
«Ҳаво гўзали» унвонини 26 ёшли австралиялик Даянна Грагеда қўлга киритди. «Сув гўзали» тожини 23 ёшли америкалик Британи Энн Пэйн олган бўлса, «Олов гўзали» унвони 22 ёшли бразилиялик Тиесса Сикертга насиб қилди.
Ўтган йилги «Ер гўзали ― 2014»» унвонини ҳам филиппиналик қиз ― 20 ёшли Жеми Харрел қўлга киритган эди.
«Ер гўзали» ― «Дунё гўзали», «Халқлараро гўзал» ва «Коинот гўзали» танловлари каби дунёнинг энг нуфузли танловларидан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)