АҚШнинг Флорида штати Майами шаҳрида полиция ходимлари банкни ўғирлашга ҳаракат қилган эркакни отиб ўлдирди. Бу ҳақда ABC News хабар қилмоқда.
Номаълум шахс молия муассасасига кириб, кассирга унда бомба борлигини маълум қилувчи хатни бергач, банкга келганлар 911 хизматига қўнғироқ қилиб полицияга хабар берган. Гувоҳларнинг айтишича, тажовузкор пул берилишини кутиб ўтирмасдан бинони тарк этган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жиноятчини банкга яқин бўлган сартарошхона биносидан топиб олган. Полиция бошлиғи Дениэлт Оутснинг маълум қилишича, унинг қўл остидагилари жиноятчидан бир неча бор бинони тарк этишни талаб қилган. Маълум бир вақт ўтгач, ярим ялонғоч гумонланувчи устара билан қуролланган ҳолда кўчага чиқди.
«Эркак устара ушлаган қўлини тепага кўтаргач, полициячилар унга қарата ўт очди», ― дея таъкидлади Оутс. Унинг сўзларига кўра, ходимлар формасига бириктирилган видеокамералар бўлиб ўтган воқеани қайд этган. Бу видеоёзувлар ҳодисани тадқиқ қилиш учун ўрганиб чиқилади.
Гумонланивчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Унинг шахси аниқланмоқда.
Изоҳ (0)