АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Элизабет Трюдо АҚШнинг Суриядаги вазиятни тартибга солиш масаласидаги ёндашуви ўзгармаганлигини ва улар мамлакатнинг амалдаги президенти Башар Асаднинг истеъфога чиқишини талаб қилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«Сурия келажагида Асад учун жой йўқлигига ишончимиз комил. Бизнинг давлат котибимиз, ўтиш жараёни қандай ривожланиши номаълумлиги ва қачонгача Асаднинг бошқарувини мухолифатнинг ва бизнинг у ҳукуматда қолиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги фикримиз билан муросага келтириш мумкинлигини назарда тутган эди», — деди Элизабет Трюдо.
У, шунингдек, Асаднинг кетишига мухолифатнинг ишончи комил бўлмаса АҚШ ундан ИШИДга қарши курашда тарафдорлик кутмаслигини маълум қилди.
Изоҳ (0)