Ер аҳолиси ушбу ойда фазодаги ёрқин ҳодиса – Геминид метеорлар оқимининг гувоҳи бўлиши мумкин, деб хабар беради «Nur.kz».
Олимларнинг сўзларига қараганда, оқим ёрқин метеорлар ва учар юлдузлар билан бирга юз беради.
Ҳодисани 13—15 декабрь кунлари кузатиш мумкин. Бу пайтда осмонда соатига 50 тадан 100 тагача метеорни кўриш мумкин бўлади.
Бетакрор ҳодисага тўлалигича баҳо бериш учун шаҳар ташқарисига чиқиш тавсия этилади, чунки ташқи ёритиш минимал даражада бўлиши лозим.
Изоҳ (0)