29 ноябрь тонгида Россия байроғи остида ҳаракатланаётган кемалар Қора денгизни Мармар денгиз билан туташтирувчи Босфор бўғозида ушланиб қолди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
«Marinetraffic.com» кемалар жойлашувини онлайн кузатиш тизимининг маълумотларига кўра, 29 ноябрь, якшанба куни Россия кемалари бўғозга кириш учун рухсатни узоқ кутиб, зигзаг ва доира бўйлаб жойлашувларни амалга оширган.
Бошқа мамлакатлар кемаларида ушланиб қолиш ҳолатлари қайд этилмаган. Ниҳоят, 29 ноябрь кечқурун Россия кемалари Босфор бўғозига киришга муваффақ бўлди. Таъкидланишича, Брацк кемаси эрталабки 10 дан кечки 19 гача кутиб қолган.
Эслатиб ўтамиз, Туркиядан Россия ва Грузия орқали Қозоғистонга товар ташийдиган юк автомобиллари Грузиянинг «Казбеги» ва Россиянинг «Юқори Ларс» божхона-рухсат бериш пунктлари ўртасидаги бетараф ҳудудда Россияга киришга рухсат берилишини кутиб қолганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)