Ғарбий Сибир транспорт прокуратураси Игарка яқинидаги Ми-8 вертолёти ҳалокати оқибатида қурбон бўлганларнинг сонига аниқлик киритди, деб хабар беради «Газета.ru».
«Охирги, аниқлаштирилган маълумотларга қараганда, 15 киши қурбон бўлган. Ўн киши шифохонанинг жонлантириш бўлимида, яна бир жабрланувчи вертолётдан чиқариб олинмоқда», — деди бошқарма вакили.
Аввалроқ ҳалокат оқибатида 12 кишининг қурбон бўлганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Вахта ишчиларини олиб кетаётган вертолётнинг Енисей устидаги музга қаттиқ қўнганлиги туфайли унинг фюзеляжи ишдан чиқди. Тергов қўмитаси ҳодиса юзасидан иш қўзғатди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатга техник носозлик сабаб бўлган.
Изоҳ (0)