Қримда электр таъминотидан узиб қўйилган истеъмолчилар сони 25 ноябрь кун ярмига келиб эрталабки кўрсаткичга қараганда, учдан бирга ортди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» Россия Федерацияси Энергетика вазирлиги маълумотига таяниб хабар беради.
Шу тариқа, 1,269 миллион электр энергияси фойдаланувчиси чироқсиз қолган бўлиб, улардан 270 минг нафари Севастополда яшайди.
Вазирлик тармоқдан узилган истеъмолчилар сонининг ўсганлиги сабабларига аниқлик киритмади.
Ҳозирги пайтда яриморол мобил газ-трубинали ва дизель қурилмалар ёрдамида қисман энергия билан таъминланмоқда. Вазирликнинг таъкидлашича, 24 ноябрь куни Симферополь аэропортига 6,5 кВт қувватга эга 300 дизель-генератор қурилма етказилган.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси танқислиги туфайли Қримда 23 ноябрь, душанба дам олиш куни деб эълон қилинган эди.
Изоҳ (0)