Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Самарқанд шаҳрида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ҳамда давлат нотариал идораларининг янги бинолари фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда «Зарафшон» газетаси хабар бермоқда.

Фото: «Зарафшон» газетаси

Фото: «Зарафшон» газетаси

Хабар беришларича, шаҳарда куни кеча 3-сон ФҲДЁ бўлими ва 7-сон давлат нотариал идорасининг янгидан қурилган, 4-сон ФҲДЁ бўлими ва 4-сон Давлат нотариал идораларининг тўлиқ таъмирланган бинолари фойдаланишга топширилди.

Янги бинода никоҳни тантанали қайд этиш, яъни маросимлар зали, келин-куёвлар учун тегишли ҳуқуқий ва тиббий маслаҳатлар бериладиган «Оила дорулфунуни», ҳужжатларни сақлаш ва бошқа хоналар замонавий ахборот технологиялари ва мебель жиҳозлари билан тўлиқ жиҳозланган.

Маълумот учун, ФҲДЁ бўлимлари ва давлат нотариал идоралари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича 2015 йилга мўлжалланган дастурга асосан Самарқанд вилоятида 11 лойиҳа тасдиқланган бўлиб, шундан бештаси янгидан қурилди, яна бештаси тўлиқ таъмирланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар