Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

АҚШнинг Pfizer фармацевтика концерни штаб-квартираси Ирландияда жойлашган ботокс ишлаб чиқарувчи Allergan компаниясини сотиб олганини эълон қилди. Келишув суммаси тахминан 160 миллиард долларни ташкил этмоқда, дея хабар беради «РБК».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Reuters маълумотларига кўра, Pfizer Allergan’нинг ҳар бир акцияси учун ўзининг 11,3 дона акциясини беради. Икки компаниянинг қўшилиши натижасида дунёдаги энг йирик дори-дармон корхоналаридан бири юзага келади.

The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, янги компания йиллик тушуми 53 миллиард доллардан зиёдни ташкил этадиган эстетик тиббиёт ва офтальмология бозори етакчиси, Viagra ҳамда Botox ишлаб чиқарувчисига айланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар