«Пахтакор» ҳужумчиси Игорь Сергеев жорий мавсум Олий лига тўпурари бўлди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар бермоқда.
Ҳужумчи «Андижон»га қарши ўтказилган сўнгги тур учрашувининг 72-дақиқасида пенальтидан ва иккинчи бўлимнинг 84-дақиқасида гол киритишга муваффақ бўлди. Ушбу аниқ зарбалардан сўнг сўнг, Сергеевнинг голлари сони 23 тага етди ва у Олий лига тўпурарига айланди.
Бу борада унга рақобатчи бўлган «Қизилқум» жамоаси ҳужумчиси Баҳриддин Ваҳобовда 21 та гол бор.
Изоҳ (0)