Англиянинг «Таррок» ва «Ромфорд» футбол клублари ўртасидаги учрашувнинг боришига шамол таъсир қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Таррок» ҳимоячиси Камарл Данкан тўпни зарб билан юқорига тепиб юборганидан кейин, тўп ўз йўналишини кескин ўзгартириб, майдоннинг ярмини кесиб ўтди ва «Таррок» дарвозабонининг устидан ошиб, дарвозага кириб кетди.
https://www.youtube.com/watch?v=qyGnu6ERXcs
Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етди.
Катта эҳтимол билан шамол-футболчи Буюк Британияга ёпирилган кучли бўроннинг бир қисми эди. Бўронга Барни деб ном берилган бўлиб, бунда аксарият британияликларнинг хаёлига биринчи бўлиб «Барни ва унинг дўстлари» мультсериалидаги бахмал тираннозавр келади. Шу сабабли ҳам бўронни жиддий қабул қилиш қийин бўлди.
The threat of storm Barney is a pretty scary one!! Stay safe people #StormBarney pic.twitter.com/elrLKWHcgK
— Rich Hayward (@Rich_Hayward) November 16, 2015
#StormBarney is here... be safe! pic.twitter.com/auYbE462Uv
— iRadio (@ThisisiRadio) November 17, 2015
Don't use any naked flames for light other than candles. Look after your wheelie bins #StormBarney will attack them. pic.twitter.com/wxkzE2FReO
— Dublin Fire Brigade (@DubFireBrigade) November 17, 2015
Изоҳ (0)