Париждаги терактларни амалга оширган етти нафар террорчидан тўрт нафарининг исмлари АҚШ махсус хизматлари маълумотлар базасида бўлган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Маълум қилинишича, теракт иштирокчиларидан тўрт нафари АҚШ Миллий аксилтеррорчилик маркази томонидан тузиладиган TIDE махфий рўйхатига кирган. Ушбу рўйхат 1,1 миллионгача исмларни ўз ичига олиб, улардан 25 минги АҚШ аҳолисидан иборатдир. Бироқ террорчилардан ҳеч бири АҚШга алоқадор бўлмаган.
Бундан ташқари, террорчилардан бири ФҚБнинг террорчиларни кузатиш бўйича янада тор рўйхатига кирган.
Изоҳ (0)