АҚШнинг Массачусетс технологиялар институти ҳудудида олиб борилган ишлар давомида 1957 йилнинг 5 июнида хабар жойланган капсула топилди, деб хабар беради Meduza.
Капсулада уни минг йилдан сўнг, яъни 2957 йилнинг 5 июнида очиш лозимлиги кўрсатилган. Нома кейинги авлод учун сақланиб туриши учун у аргон билан тўлдирилган махсус цилиндрга жойлаштирилган.
Ушбу нома Массачусетс технологиялар институти президенти Жеймс Киллиан ва электромеханика соҳасидаги профессор Гарольд Эжертон томонидан кўмиб қўйилган. Капсулага солинган хатда унда институтдаги илм-фан ва тадқиқотлар ҳолати ҳақидаги ҳужжатлар мавжудлиги маълум қилинган.
Булардан ташқари, унда илмий журнал, сунъий пенициллин, бир нечта танга ва криотрон – мактубда таъкидланишича, радиолампалар ва ўтказгичларнинг ўрнини бутунлай эгалловчи кашфиёт бўлган.
Изоҳ (0)