Ироқ шимолида яна бир оммавий қабр топилди. Бу ҳақда «ТАСС» Associated Press агентлигининг 15 ноябрдаги маълумотига таяниб хабар беради.
Агентликнинг маълум қилишича, қабр Синжар шаҳридан 15 километр ғарбда топилган. Унда 50—60 га яқин эркак, аёл ва болаларнинг жасади бўлган. Уларнинг кимга тегишли эканлиги ҳақида ҳозирча маълум қилинмади.
14 ноябрь, шанба куни Синжар шаҳрининг чекка қисмида ИШИД террорчилари томонидан қатл этилган 78 нафар аёлнинг оммавий қабри топилган эди.
Изоҳ (0)