Rolls-Royce компанияси АҚШда битта Rolls-Royce Ghost автомобилини чақириб олиши ҳақида эълон қилди, деб ёзади Meduza.
Бунга олд ўриндиқларнинг ён хавфсизлик ёстиқларидаги муаммо сабаб бўлган. Компаниядагилар аниқлик киритишича, нуқсон «хавфсизлик ёстиқларидан бирининг нотўғри маркировка қилингани» билан боғлиқ.
The Financial Times ёзишича, мавжуд маълумотларга кўра, бу АҚШда ягона автомобиль қайтариб олиниши билан боғлиқ биринчи ҳолатдир.