Франция ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Парижнинг Bataclan концерт залида отишма уюштирган ҳудкушнинг отаси ва акасини қўлга олди. Бу ҳақда AFP агентлиги маълумотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳар икки маҳбус вазиятга ойдинлик киритилгунга қадар қўриқчилар назорати остида сақланмоқда. Уларнинг уйида полиция ходимлари тинтув олиб борган.
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳибсга олинганлар Парижда теракт уюштиришда қатнашган ва шахси аниқланган террорчи-ҳудкушнинг яқинларидир. Париж прокурорининг сўзларига кўра, террорчи 1985 йилда Эссон департаментининг Куркуронн шаҳрида туғилган ва бир неча марта судланган шахс бўлган.
Изоҳ (0)