«Росавиация» Мисрнинг Egypt Air авиакомпаниясининг Россияга бўладиган парвозларини амалга оширишни тақиқлади. Ушбу қарор 14 ноябрдан кучга киради. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Аэропорт ‘Росавиация’дан Мисрнинг Egypt Air авиакомпанияси 2015 йилнинг 14 ноябридан бошлаб Россия Федерацияси ҳудудига парвозларни амалга ошириши тақиқланиши тўғрисида телеграмма олди», — деб хабар қилинади Домодедово маълумотида.
Тақиқдан келиб чиқиб, Egypt Air Москвага тўғридан-тўғри учувчи самолётларга чипталар брон қилмаяпти.
«Росавиация» тақиқнинг расмий сабабларини тақдим этмаган.
Изоҳ (0)