Американинг автомобиллар сотиш билан шуғулланувчи Carvana онлайн-сервиси Теннесси штатининг Нешвилл шаҳрида машиналар сотувчи савдо автоматини ишга туширди. Бу ҳақда «РБК» Carvana бош директори Эрни Гарсия маълумотига таяниб хабар беради.
Автомат беш қаватли тўлиқ автоматлаштирилган гараж биносидан ташкил топган. Харидор машинага онлайн тарзда тўловни амалга оширгандан сўнг қўлга киритган махсус катта тангани танга соладиган қурилмага ташлагач, робот керакли машинани қаватларнинг биридан олиб, уни харидорга тушириб беради.
Мижоз маблағларини охиригача ечиб олиш машина олиб кетилгандан етти кун ўтгач амалга оширилади. Бу вақт ичида харидор машинани ҳайдаб кўриб, ундаги барча қулайликлар ва камчиликларни билиб олиш имконига эга бўлади.
Гарсиянинг сўзларига қараганда, Carvana сайтида машина харид қилиш жараёни харидордан 20 дақиқа вақт талаб қилади. Бироқ ўз ичига харид жараёнининг барча босқичларини қамраб олади.
https://www.youtube.com/watch?v=FnHaPVP-opw
Изоҳ (0)