Актриса Наргиза Салмонова «Сўғдиёна» газетасига берган интервьюсида санъаткорлар билан яхши муносабатда эканлигини айтиб ўтди.
«Мен гап-сўзлардан қўрқаман. Турмушга чиқмаган қизнинг атрофида турли миш-мишлар болалаши яхшимас-да. Шоҳруҳхон билан дўстмиз. Уни ҳурмат қиламан. Самимиятни йўқотмаган инсон», — дея қўшимча қилди Наргиза Салмонова.
Айни вақтда, актриса орзусидаги турмуш ўртоғи қандай бўлиши кераклиги ҳақида ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Дугоналар билан бирга ҳаммамиз ўзимизча орзу-ҳавасга берилардик. Бўйлари узун, келишган, ҳарбий хизматни ўтаган йигит бўлса, дердим. Ҳозир эса оилапарварлик, вафодорлик сифатларини муҳимроқ санайман», — деди ёш актриса.
Аввалроқ, Наргиза Салмонова «Артист» сериалида суратга тушиш ишлари сабаб 7 килограммга семиргани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)