Хонанда Сардор Мамадалиев «ўзига қолса» қўшиқчилик санъатининг барча йўналишларида куйлашни истайди. Хонанда бу ҳақда «Бекажон» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Хонанданинг айтишича, бир гуруҳ мухлислари шўх, эстрада йўналишидаги қўшиқларни, бошқа бир гуруҳ эса классик тароналарни ёқтиради. «Турли ёшдаги мухлисларим борлиги учун ҳам мувозанатни ушлашга мажбурман», — деди Сардор Мамадалиев.
«Ўзим рокка жуда ҳам қизиқаман. Насиб этса, бўлажак концертимда рок аралашган қўшиқларни ҳам куйлайман», — дея қўшимча қилди хонанда.
Эслатиб ўтамиз, хонанда Сардор Мамадалиевнинг «Мен излаган гул қайда» номли концерт дастури 15—17 ноябрь кунлари Тошкентдаги «Истиқлол» санъат саройида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)