Туркиянинг Анталия шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат «Фьючерс» туркумига кирувчи турнир давом этмоқда, деб хабар беради «Оламспорт».
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Санжар Файзиев ушбу турнирда саккизинчи рақам остида таснифланган эди. Аммо у илк босқичдаёқ польшалик Масеж Райскига 3:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Шундай бўлса-да, Файзиев жуфтлик мусобақасида муваффақиятли старт олди. Украиналик Марат Девятеров билан биринчи рақамли жуфтликни ҳосил қилган ўзбекистонлик теннисчи сербиялик Горан Маркович ҳамда хорватиялик Антун Видак тандемини 6:1, 4:6, тай-брекда 10:7 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга чиқди.
Изоҳ (0)