Таиланд шимоли-шарқидаги Сурин вилоятида сайёрадаги энг баланд одам – 26 ёшли Порнчай Саосри вафот этди. Унинг бўйи 2 метру 69 сантиметрни ташкил этган, деб хабар беради «ТАСС».
Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, Порнчай гармонал бузилишлар билан боғлиқ кўплаб хасталиклардан азият чеккан ва яқинда ётқизилган шифохонада вафот этган. Охирги бир неча йил давомида у тўшакка михланган эди. Йўл ҳалокатидан сўнг, йигитнинг бир мунча вақт тўшакда ётишига тўғри келди. Охирги йил давомида у 72 килограммга озди ва яна 12 сантиметрга ўсди. Бироқ унинг заифлашган мушаклари 153 килограмм оғирликка бардош бера олмади. Порнчайнинг вазни айнан шунча килограммни ташкил этарди.
Гулливернинг онаси сўзлаб беришича, унинг ўғли олтинчи синфдан сўнг, яқинларини ҳайратга солиб, жуда тез ўса бошлаган. У, ҳаттоки, тиззасида турганда ҳам ота-онаси унинг елкасига зўрға етган.
Изоҳ (0)