Россиянинг Внуково аэропорти учиш зонасида Мисрга рейсларнинг бекор қилиниши муносабати билан тиқилинч юзага келди. Бу ҳақда «Газета.ru» болалар омбудсмани Павел Астаховнинг ёрдамчиси Анна Левченко маълумотига таяниб хабар берди.
«Внуково аэропортида Мисрга рейсларнинг оммавий бекор қилиниши муносабати билан юзага келган тиқилинч натижасида бир қанча йўловчилар шифокорлар ёрдамига мурожаат қилди», — дейди Анна Левченко.
Внуково аэропортининг расмий вакили бекор қилинган биринчи рейснинг йўловчилари аэропорт ҳудудини тарк этганлигини маълум қилди.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Федерал хавфсизлик хизматининг A321 ҳалокати сабаблари аниқлангунга қадар Мисрга парвозларни тўхтатиб туриш ҳақидаги фикрини маъқуллаган эди.
Изоҳ (0)