6 ноябрь, жума куни Нью-Жерси штатидаги (АҚШ) Плейнфильд шаҳри кўчаларидан бирида номаълум эркак ўқ узиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, икки киши, жумладан, бир бола яраланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса гавжум чорраҳада рўй берди. Дастлабки маълумотларга кўра, номаълум кимса автомобиль ойнасини тушириб, ўткинчиларга ўқ узган. Шахси аниқланмаган эркак воқеа жойининг ўзида ҳаётдан кўз юмган, аёл ва 6 ёшли қизалоқ оёғидан яраланган.
Жиноятчи яширинишга улгурган, уни полиция қидирмоқда.
Изоҳ (0)