София исми ота-оналар янги туғилган қизларига қўядиган энг оммабоп исм эканлиги маълум бўлди, деб ёзади «Вокруг света» олимларнинг 49 та давлат бўйича статистикаларни ўрганиб, келган хулосаларига таяниб.
Ушбу исм тўққизта давлатда биринчи, 20 дан ортиқ мамлакатда иккинчи ёки учинчи ўринларни эгаллади ҳамда кўриб чиқилаётган давлатларнинг учдан икки қисмида юқори 25 таликка кирди.
Шу тариқа София бундай рейтингларда анъанавий равишда етакчилик қилган Мария исмини сиқиб чиқарди. Тадқиқот муаллифлари исмнинг оммабоплигига унинг дунё бўйлаб урфга кирганини сабаб қилиб келтирди. «20—30 йил аввал, ҳозирги ота-оналар туғилган пайтда бу исм кенг тарқалмаган бўлган. Улар Софиялар орасида ўсмаган ва бу исм уларнинг меъдасига тегмаган», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)