АҚШнинг Флорида штатида яшовчи эркак итга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлгани учун бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Эркак итнинг тумшуғини тишлаб олган, кейин эса бўғишга ҳаракат қилган. Бу ҳаракатлар оқибатида итнинг бир кўзи кўрмай қолган. Эркакнинг онаси таъкидлашича, ўғли мастликда итдан уни тишлашини талаб қилган ва бунга жавобан итни ҳам тишлаб олган.
Суд 37 ёшли америкаликни оғир жиноят — жонзотларга нисбатан шафқатсиз муносабатда айбдор деб топди.
Изоҳ (0)