Беларусь ҳукумати Беларусь рубли деноминациясини ўтказади, деб хабар беради «Эхо Москви».
Янги банкноталардан бирданига тўртта нол олиб ташланади. Эски пуллар келгуси йилнинг охирига қадар муомалада бўлади.
Республикада деноминация мавзуси бир неча марта кўтарилган эди. Беларусь президенти Александр Лукашенко ўтган йили янги банкнота ва тангаларнинг дизайни тасдиқланганлиги ва улар нимаси биландир еврони эслатишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)