Россия ва АҚШ авиацияси қўшма машғулотлар давомида Сурия бўйлаб самолётларнинг хавфли яқинлашуви ҳолатлари бўйича экипажлар ва ердаги хизматлар ҳаракатларини ишлаб чиқди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» Россия оператив бошқарув бош штаби раҳбари, генерал-полковник Андрей Картаполов маълумотига таяниб хабар беради.
Унинг сўзларига қараганда, ушбу қўшма машғулот 3 ноябрь куни Москва вақти билан тонгги 11 да бўлиб ўтган.
Олдинроқ Пентагон вакили Питер Кук Россия ва АҚШнинг Суриядаги парвозлари хавфсизлиги бўйича ҳамжиҳатлиги ҳақидаги меморандумнинг кучга кирганлигини тасдиқлаган эди.
Изоҳ (0)