Саудия Арабистони нотурар-жойларда сувнинг нархини оширади, деб хабар беради «РБК» маҳаллий ОАВга таяниб.
Жумладан, al-Watan нашрида ёзилишича, саноат ва ҳукумат биноларидаги истеъмолчилар, шунингдек, катта корпорациялар биноларида унинг нархи икки баробардан кўпроқ, яъни тўққиз реалгача оширилади, бу эса сувнинг бир кубометри учун 2,40 долларга тенг келади.
Мамлакат ОАВнинг яна бирида таъкидланишича, нархларнинг бу тарзда оширилишига сабаб сув истеъмолини камайтириш ва унинг беҳуда сарфланишига йўл қўймасликдир.
Reuters’нинг таъкидлашича, сувнинг нархини оширишдан бюджетдаги дефицитни қоплаш ҳам кўзланган. Ундаги дефицит нефть нархининг пасайиши муносабати билан 100 миллиард долларгача ошган.
Изоҳ (0)