АҚШ Россия ва Хитойга, агар улар очиқ ҳамкорликка тайёр бўлса, Транс-Тинч океани ҳамкорлигига қўшилишни таклиф қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» АҚШ давлат котиби Жон Керрининг сўзларига таяниб хабар беради.
«Биз кишиларга турли ташаббусларга, масалан, Транс-Тинч океани ҳамкорлигига қўшилишни таклиф этамиз. Биз Хитойга ҳам, Россияга ҳам, қўшилишни хоҳлаган бошқа давлатларга ҳам, агар улар юқори стандартларга мувофиқ яшашга, одамларни ҳимоя қилиб, очиқ, шаффоф ва масъулият билан ҳамкорлик қилишга рози бўлса, шуни таклиф қиламиз», — деди америкалик дипломат.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва яна 11 мамлакатнинг савдо вазирлари Транс-Тинч океани ҳамкорлиги ҳақидаги битимни 5 октябрь куни имзолаган эди.
Изоҳ (0)