Аргентиналик калтакесак ўзини қайта тиклаш бўйича рекорд ўрнатди: жароҳатдан сўнг унинг олтита янги думи ўсиб чиқди. Бу ҳақда New Scientist нашри Cuadernos de Herpetologia илмий журнали маълумотига таяниб хабар беради.
Баъзи автотомия ҳолатларида (ҳайвонларнинг ўз аъзоларини ташлаши) калтакесакларнинг думи синиб қолади, лекин унинг танасидан охиригача ажралмайди. Натижада янги дум 2—3 та учга эга бўлади.
Бироқ гексафуркация (олтита думнинг ўсиб чиқиши) ҳозирча фанга маълум бўлмаган. Яраланган оқ-қора тегу (Salvator merianae) экология полицияси офицери томонидан Кордова Миллий университети герпетологи Николас Пелегринга келтирилди. Калтакесакка ўткир буюм билан жароҳат етказилган эди.
Қайта тикланиш жараёни натижасида ўсиб чиққан олтита дум калтакесак учун унчалик фойдали эмас, улар жониворнинг ҳаракатланишини қийинлаштиради.
Изоҳ (0)