АҚШ давлат котиби Жон Керри октябрь охири ва ноябрь бошида Марказий Осиё мамлакатлари, шу жумладан Ўзбекистонга ҳам ташриф буюради. Бу ҳақда «Газета.uz» АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Жон Кирби маълумотига таяниб хабар беради.
Жон Керри Бишкек, Самарқанд, Остона, Душанбе ва Ашхободда ҳукуматларнинг юқори мансаб вакиллари билан икки томонлама музокаралар ўтказади. Бу унинг Марказий Осиёга биринчи ташрифи бўлади.
Қирғизистон пойтахтида Жон Керри Америка университетининг Марказий Осиёдаги янги кампусини ва АҚШ элчихонаси биноларидан бирини очади.
Самарқандда эса у Марказий Осиёнинг бешта давлати ташқи ишлар вазирлари билан учрашувда иштирок этади. Учрашув АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида шу йили таклиф этилган янги «C5+1» форматда бўлиб ўтади. Вазирлар ҳудудий ва халқаро масалаларни муҳокама қилади.
Остонада Жон Керри АҚШ ва Қозоғистоннинг стратегик ҳамкорлик бўйича Диалогининг тўртинчи учрашувида қатнашади ва Назарбоев университетида чиқиш қилади.
Ашхобод ва Душанбе ҳукумат вакиллари билан учрашувда АҚШ давлат котиби икки томонлама ва ҳудудий масалаларни муҳокама қилади.
Жон Керри Марказий Осиёга Сурия масаласида Венада бўлиб ўтадиган музокаралардан сўнг етиб келади.
Изоҳ (0)