Forbes’нинг маълумотларига қараганда, 2015 йилда Хитойнинг энг бадавлат одами тадбиркор Ван Цзяньлинь бўлди. Унинг даромади 30 миллиард долларни ташкил этди, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
Ўтган йили биринчиликни эгаллаган миллиардер, Alibaba Group интернет-ритейлерининг асосчиси Жек Ма йил давомида ўзининг бойлигини 21,8 миллиард долларга кўпайтирганлигига қарамасдан, рўйхатнинг иккинчи ўрнидан жой олди.
Учинчи ўринни Хитойдаги йирик интернет компанияси Tencent’нинг асосчиси Ма Хуатенг эгаллади. Унинг даромади 17,6 миллиард долларни ташкил этди.
Рўйхатнинг тўртинчи ўрнидан 13,2 миллиард доллар даромади билан Xiaomi компаниясининг асосчиси ва бош директори Лэй Цзюнь жой олди. Бешинчи ўринни тоғ саноати билан шуғулланувчи Ван Веньинь қўлга киритди. У йил давомида 12,1 миллиард доллар ишлаб топган.
Изоҳ (0)