Афғонистонда юз берган 7,5 магнитудали кучли зилзила оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди, 55 киши яраланди. Бу ҳақда «РИА Новости» Нангарҳар вилояти раҳбари маълумотига таяниб хабар беради.
Аввалроқ ер қимирлаши натижасида Афғонистон шимоли-шарқидаги Бағлон вилоятида беш нафар боланинг яраланганлиги маълум қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, эпимаркази Афғонистонда бўлган ер силкиниши натижасида Покистонда камида 13 киши ҳалок бўлди. Ҳиндикуш тоғларида 26 октябрь, душанба куни Афғонистон вақти билан 14:09 да 7,5 магнитудали ер қимирлаши юз берди. Жарм шаҳридан 45 километр жануби-ғарбда содир бўлган зилзиланинг ўчоғи 212,5 километр чуқурликда жойлашди.
Ерости силкинишлари Покистон, Ҳиндистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Россияда сезилди.
Изоҳ (0)