Россия Давлат думаси АҚШни Куба Республикасига нисбатан қўлланилган иқтисодий, савдо ва молиявий қамални бекор қилишга чақиришни сўраб, БМТ Бош Ассамблеяси, БМТга аъзо давлатлар парламентлари ва халқаро парламент ташкилотларига мурожаат қабул қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Россия парламенти аъзолари фикрича, ички сиёсий ҳолатни суверен давлатни қамал қилиш ҳаракатларини оқлаш сифатида қўллаш бутунлай ножоиздир.
«Гуантанамодаги қамоқхонада инсон ҳуқуқлари бузилишини хотирлаган ҳолда, Давлат думаси Куба Республикаси суверенитетидаги ҳудудлардан фуқаро бўлмаган маҳбуслар ёки АҚШ Қуролли кучлари хизматчиларини сақлашда фойдаланишни бас қилишга чақиради», — дейилади мурожаатда.
Изоҳ (0)