Исроилнинг Hummus Bar ресторани битта стол атрофида ўтиришга тайёр бўлган яҳудий ва арабларга чегирма таклиф қилади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
The Times Of Israel’нинг маълум қилишича, мамлакатда этник зиддиятлар кучайиб бораётган бир пайтда муассаса раҳбарияти биргаликда тинч яшаш тамойилларини илгари суришга уринмоқда. Нашр буни янгича ёндашув деб атамоқда.
Ресторан Нетания шаҳридаги Кфар-Виткин аҳоли пунктида жойлашган. Яҳудий ва араблар бирга ўтирган столлардаги кишилар учун нўхат пастасининг ҳар бир порцияси учун 50 фоизлик махсус чегирма кўзда тутилади.
Hummus Bar ўз рекламасида хўрандалар хумус ва фалафель каби ажойиб таомларни ҳам олиши мумкинлигини таъкидламоқда. Рестораннинг маълум қилишича, акция муваффақият қозонмоқда.
Изоҳ (0)