Америкалик актриса ва қўшиқчи Линдси Лоҳан 2020 йилги АҚШ президентлиги учун сайловларда номзодини қўйиш истагини билдирди. Бу ҳақда у Instagram’даги обуначиларига маълум қилди.
«Мен 2020 йилда президентлик учун ўз номзодимни қўйишим мумкин. Бунинг учун бизни энг яхши одамлар бўлишга руҳлантирган Канье Уэстга раҳмат», — деб ёзди актриса.
Линдси Лоҳан, шунингдек, президентлик лавозимида у биринчи навбатда дунё бўйича азоб чекаётган барча болаларга ғамхўрлик қилишини маълум қилди. «Буюк Британия қироличаси Елизавета эса буни қандай амалга оширишни менга кўрсатган бўларди», — деб қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)