2015 йилнинг 27 октябридан 2 ноябригача «ЎзЭкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуида Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржасига ҳамоҳанг тарзда «Ўзавтосаноат» АК автомобиллари учун бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш мавзусида ихтисослаштирилган кўргазма-ярмарка ўтказилади. Бу ҳақда UzAuto хабар беради.
Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистондаги тадбиркорларнинг ҳамда тадбирга катта қизиқиш билдирган бошқа соҳалардаги корхона ва компаниялар вакилларининг кенг доирасини автомобилсозлик тармоғидаги бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш жараёнига, шунингдек, тармоқлараро кооперация ва мустаҳкам ҳамкорликни ўрнатишга жалб қилишдан иборат.
Кўргазма экспозицияси иштирокчилар эътиборига автомобиллар учун мўлжалланган кенг турдаги бутловчи қисмларни намойиш этиши кўзда тутилган.
Мазкур конференцияда иштирок этиш «GM Uzbekistan» АЖ, «SamAvto» МЧЖ, «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ қўшма корхонаси, «General Motors Powertrain Uzbekistan» АЖ ва автомобиллар ҳамда бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи бошқа йирик компанияларнинг шартлари ва талабларини ўрганиш, уларнинг йирик етказиб берувчиларига айланиш имкониятини беради.
Изоҳ (0)