Британиянинг The Mirror нашри ўзбекистонлик ёш йигитнинг ўзининг севгилисига минглаб атиргулдан тузилган гулдаста совға қилгани ҳақида ёзди. Бу ҳақда «Uz24» хабар бермоқда.
Нашр бу ҳақда 16 октябрь, жума куни хабар бериб, унга бутун бир саҳифани бағишлаган. «Тошкентлик шахси номаълум бўлган ‘Ромео’ ўзининг севгилисига минглаб атиргуллардан иборат бўлган катта гулдастани тақдим этди. Гулларни манзил бўйича етказиб бериш учун эвакуатор ёрдамидан фойдаланишга тўғри келиб, гулдастани тўрт киши суяб борди. Афсуски, гуллар кириш эшигига сиғмаганлиги сабабли уни уйга олиб киришнинг имкони бўлмади. Шунинг учун гулдаста қиз яшайдиган уйнинг деразаси қаршисига қўйилди», дейилади мақолада.
Мақола сўнгида, The Mirror нашри ўз мухлисларига минглаб атиргулларни харид қилиш романтик ҳисобланадими ёки ортиқча харажатми мазмунида сўров ўтказган. Сўровда қатнашганларнинг 69 фоизи бу ишни телбаларча қилиқ, деб ҳисоблаган бўлса, 31 фоизи худди эртаклардагидек, дея жавоб берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тошкентлик йигит севган қизига дунёдаги энг катта гулдастани юборганлиги ҳақда хабар берилган эди.
Изоҳ (0)