Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо «Саутгемптон» билан бўлиб ўтган ўйиндан кейин матбуотга берган интервьюсида учрашув ҳакамлари шаънига номақбул сўзларни айтган эди. Англия футбол ассоциацияси (ФА) тартиб-интизом қўмитаси вазиятни ўрганиб чиқиб, ўз қарорини эълон қилди, деб хабар беради «Оламспорт».

Фото: «Оламспорт»

Фото: «Оламспорт»

Унга кўра, Жозе Моуриньо 50 000 фунт стерлинг жарима тўлайди. Шунингдек, шартли равишда битта ўйинда стадионга қўйилмайди.

«Челси» ўз майдонида «Саутгемптон»га қарши кечган учрашувда 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар