Walmart савдо тармоғининг капитализацияси 20 миллиард долларга арзонлашди, деб хабар беради «Эхо Москви» Wall Street Journal маълумотига таяниб.
2017 йилда компания даромадининг пасайиб кетиши маълум бўлгандан сўнг, унинг акциялари нархи арзонлашди. Bloomberg агентлигининг таъкидлашича, бу охирги 15 йил ичида акцияларнинг энг йирик қулаши бўлди.
2015 йил ёзида Walmart капитализацияси 234 миллиард долларга баҳоланган эди.
Изоҳ (0)