Алишер Усмоновнинг USM Holding компанияси Россиянинг киберспорт соҳасидаги энг йирик бирлашмаларидан бири – Virtus.pro компаниялар гуруҳини ривожлантириш учун инвестиция киритади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Компаниянинг маълум қилишича, USM ва ҳамкорларнинг лойиҳани ривожлантириш бўйича инвестициялари 100 миллион доллардан ошиши мумкин.
Россиянинг Virtus.pro компаниялар гуруҳи дунёдаги етакчи киберспорт ташкилотларидан бири ҳисобланади.
SuperData Research маълумотларига қараганда, 2015 йилда киберспорт бозорининг ҳажми 612 миллион долларни ташкил этган, киберспорт аудиторияси эса 130 миллиондан ортиқ кишини ўз ичига олган. Соҳадаги соврин жамғармаларининг жами миқдори 42 миллион долларга етган.
Изоҳ (0)